.Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ва Жанубий Корея парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Декабрь 16, 2025. 12:54 • 59 сония
• 188ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилади “Дунё” АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси Спикери У Вон Сик, Қозоғистон парламенти Мажилиси раиси Ерлан Кошанов, Тожикистон Мажлиси Оли Мажлиси Намояндагон Раиси ўринбосари Азиз Кодир Гиёзода, Қирғизистон элчиси Дуйшонқул Чотонов ва Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси Муваққат ишлар бўйича вакили Сапа Аннаоразов иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева ялпи мажлисда сўзлаган нутқида мазкур учрашув Марказий Осиё минтақасида шаклланиб бораётган янги сиёсий динамика, парламентлараро ишонч ва мулоқотнинг мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари ўртасида олий даражадаги мулоқотлар тизимли тус олиб, минтақанинг жаҳон майдонидаги ўрни мустаҳкамланиб бораётгани, парламентлараро ҳамкорлик эса бу жараённинг муҳим пойдевори сифатида шаклланиб келаётгани қайд этилди.
Ялпи мажлисда сўзга чиққан делегация раҳбарлари мунтазам давом этаётган учрашувларининг аҳамиятини таъкидлаб, мазкур формат Марказий Осиё ва Жанубий Кореяни боғлайдиган муҳим мулоқот майдонига айланганига эътибор қаратди.
Марказий Осиё давлатлари ва Жанубий Корея парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши ўз ишини давом эттирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Сенатда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди
Олий Мажлис Сенати раиси Венгрия Президенти билан учрашди
Германия Бундестаги қўмитаси делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди









