Олий Мажлис Сенати раиси Венгрия Президенти билан учрашди
Декабрь 04, 2025. 18:06 • 50 сония
• 123
БУДАПЕШТ, 4 декабрь. /“Дунё” AA/. Венгрияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Венгрия Президенти Тамаш Шуёк билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мулоқот аввалида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг сўнгги йилларда сезиларли жадаллашгани ҳамда ўзаро ишонч ва дўстона муносабатлар стратегик шериклик даражасигача кўтарилгани таъкидланди.
Икки мамлакат халқларини бир-бирига боғлаб турувчи тарихий, анъанавий ва маданий қадриятларнинг муштараклиги авлодлараро алоқаларни ривожланишида муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.
Шунингдек, томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамда мамлакат ишбилармон доиралари орасидаги савдо алоқаларини янада ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Мулоқот чоғида 2026 йил – Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида маданият, фан ва инновациялар йили, деб эълон қилингани қайд этилиб, томонлар икки давлатда қатор йирик тадбирларни ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Шу билан бирга, парламентлараро муносабатларни изчил ривожлантириб бориш ҳамда давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни изчил амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Сенатда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
.
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди
Германия Бундестаги қўмитаси делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди