Logo

Варшавада Ўзбекистон ва Польша парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

Октябрь 24, 2025. 19:17 • 44 сония

58
Варшавада Ўзбекистон ва Польша парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

ВАРШАВА, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша парламенти Сенати Эмиграция ишлари ва хориждаги поляклар билан алоқалар комиссияси раиси Богдан Борусевич билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Польша парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, парламентлараро гуруҳларнинг фаолиятини кучайтириш ва кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари фаол ривожлантиришда парламент институти муҳим аҳамият касб этишини инобатга олиб, инвестиция, экспорт, транспорт, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, маданият ва туризм соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Богдан Борусевич жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва тризм масалалари қўмитаси раиси билан ташкил этилган самарали учрашув учун миннатдорлик билдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш