Logo

Ўзбекистон Президенти ва Қатар Амири телефон орқали мулоқот қилдилар

Сентябрь 12, 2025. 21:52 • 56 сония

469
Ўзбекистон Президенти ва Қатар Амири телефон орқали мулоқот қилдилар

ТОШКЕНТ, 12 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон – Қатар стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.


Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари яқинда Исроил томонидан Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига уюштирилган ракета зарбаларини кескин қоралади. Қатар мустақиллиги ва суверенитетини бузадиган, унинг хавфсизлигига таҳдид соладиган бундай номақбул хатти-ҳаракатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, халқаро ҳуқуқнинг асосий қоида ва тамойилларига зид экани қайд этилди.


Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келадиган қадамларга қарши экани таъкидланди.


Ўзбекистон Президенти Қатар ташаббуси билан чақирилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммитининг муваффақиятли ўтишини тилади.


Қатар Амири, ўз навбатида, кўрсатилган бирдамлик ва қўллаб-қувватлов учун чуқур миннатдорлик билдирди.


Телефон мулоқоти чоғида фаол сиёсий алоқаларни давом эттириш ва икки мамлакат етакчи компанияларининг кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш