Ўзбекистон Президенти: Биз Фаластин халқи БМТ резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз
Август 29, 2025. 19:50 • 57 сония
• 22
ТОШКЕНТ, 29 август. /"Дунё" АА/. Бугун "Янги Ўзбекистон" боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири

Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида глобал низолар, хусусан Афғонистон ва Фаластин муаммоларига алоҳида тўхталиб ўтди.
"Афғонистон минтақавий ва глобал хавфсизликнинг муҳим омили эканидан келиб чиқиб, ушбу мамлакатнинг ҳукумати билан конструктив ва амалий ҳамкорлик олиб бориш зарур, деб биламиз. Биз Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз", – деди Президент.
Эл-юртимиз уруш ва офатлар вақтида оғир вазиятга тушиб қолган бегуноҳ инсонларга доимо беғараз ёрдам кўрсатиб келган.
Инсонпарварлик анъаналаримизга содиқ қолиб, Ўзбекистонга олиб келинган Фаластин фуқароларига меҳмонларимиз сифатида зарур ижтимоий, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус фармон қабул қилинди.
Президентимиз бағрикенг, меҳр-оқибатли халқимиз ушбу фармонда кўзда тутилган чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда фаол иштирок этишига ишонч билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти 18-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан Японияда бўлади