Logo

Ўзбекистон Президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди

Май 10, 2025. 10:10 • 24 сония

284
Ўзбекистон Президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди

ТОШКЕНТ, 10 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Президенти Владимир Путин таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи якунланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди. "Внуково" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия расмийлари кузатиб қўйди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш