Туркиядаги жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз етакчилик қилмоқда
Декабрь 19, 2025. 21:47 • 44 сония
• 46
АНТАЛИЯ, 18 декабрь. /«Дунё» АА/. 16-20 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган «ФИДE У9-У17 Рапид & Блитз Чесс Чампионшип» мусобақасида 33 давлатдан 300 нафардан ортиқ ёш шахматчи иштирок этмоқда. Ўғил ва қиз болалар ўртасида бешта ёш тоифасида ташкил этилган мусобақанинг рапид баҳслари якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза (жами – 6 та) медални қўлга киритди.
Ушбу натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаб турибди.
9 тур натижаларига асосан, Ҳумоюн Бекмуратов (У15), Асроржон Омонов (У17) ҳамда қизлар ўртасида Руқия Олимова (Г15) олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Мадинабону Халилова (Г15) ва Абдумажид Ботиралиев (У13) кумуш, Нурмуҳаммад Неъматиллахонов (У9) эса бронза медалини қўлга киритди.
19 декабрь куни блис баҳслари бошланиб, чемпионат 20 декабрга қадар давом этади; унда Ўзбекистондан 36 нафар ёш шахматчи иштирок этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди