Logo

Қирғизистон етакчиси Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан табриклади

Июль 24, 2025. 16:02 • 45 сония

27
Қирғизистон етакчиси Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан табриклади

ТОШКЕНТ, 24 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Қирғизистон Президенти Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.


Етакчилар Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.


Ўзаро савдо ҳажми жадал ортмоқда, саноат кооперацияси лойиҳалари, шу жумладан Қўшма фонд доирасида амалга оширилмоқда. "Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли ва Қамбарота ГЭСини қуриш каби йирик минтақавий инфратузилмавий лойиҳалар бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.


Президентлар бўлажак олий даражадаги икки ҳамда кўп томонлама тадбирлар режаси ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш