Logo

Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Март 25, 2026. 18:07 • 2 дақ

57
Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилдилар

ТОШКЕНТ, 25 март. /“Дунё” АА/.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Туркия ташқи ишлар вазири, қадрли ҳамкасбим Ҳакан Фидан жаноблари билан телефон орқали самарали мулоқот ўтказдик, ­– деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Кенгайиб бораётган икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдик, Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлашнинг амалий механизмларини кўриб чиқдик, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдик.

Яқин Шарқдаги вазиятга тўхталиб, мавжуд масалаларни фақат мулоқот ва дипломатик йўллар орқали ҳал этилиши зарурлигини таъкидладик.

Шунингдек ўқинг

Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олдик”.

“Дунё” АА архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш