Logo

Ўзбекистон етакчиси телефон орқали мулоқот чоғида Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклади

Май 17, 2025. 12:45 • 41 сония

148
Ўзбекистон етакчиси телефон орқали мулоқот чоғида Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклади

ТОШКЕНТ, 17 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, қардош Қозоғистон халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги масъулиятли давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Бўлажак икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Савдо, саноат кооперацияси, самарали логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, маданий алмашинув каби устувор йўналишларни қамраб олган икки томонлама амалий ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш борасидаги ишларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш