Logo

Ўзбекистон Президенти Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига таъзия билдирди

Апрель 23, 2025. 10:00 • 46 сония

98
Ўзбекистон Президенти Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига таъзия билдирди

ТОШКЕНТ, 23 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади", – деб ёзди Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг telegram каналида.

ВВС маълумотига кўра, 22 апрель куни қуролланган шахслар Кашмирнинг Ҳиндистон қисмида бир гуруҳ сайёҳларга қарата ўт очган. Ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлган ҳамда ўнлаб одамлар яраланган.

ВВС сайтидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш