Logo

Ўзбекистон Президентининг Туркияга расмий ташрифи бошланди

Январ 29, 2026. 18:23 • 2 дақ

1121
Ўзбекистон Президентининг Туркияга расмий ташрифи бошланди

ТОШКЕНТ, 29 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга бугун расмий ташриф билан Анқара шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, “Эсенбоға” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва рафиқаси кутиб олди.

Икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Давлат раҳбарлари ва биринчи хонимлар қисқа учрашув ўтказдилар.

Шунингдек ўқинг

Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Бугун Оқсарой қароргоҳида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Музокараларда сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, энергетика, маданият, гуманитар соҳа ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилади.

Анқара шаҳридаги тадбирлар доирасида Хатай вилоятининг Арсуз туманида “Ўзбекистон” турар жой мажмуасининг очилиши ва Истанбулда ўзбек мактабининг қурилишини бошлашга бағишланган маросим ҳам бўлиб ўтади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш