Logo

Туркман халқининг миллий етакчиси Самарқандга келди

Апрель 23, 2025. 17:44 • 28 сония

59
Туркман халқининг миллий етакчиси Самарқандга келди

ТОШКЕНТ, 23 апрель. /"Дунё" АА/. Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов  бугун ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, тантанали равишда икки мамлакат байроқлари билан безатилган Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.


Ташриф дастурига мувофиқ, икки томонлама учрашув ўтказиш ва маданий тадбирларда биргаликда иштирок этиш кўзда тутилган.


Музокараларда Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш