Logo

Ўзбекистон Президенти таклифига биноан Иордания Подшоҳи 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади

Август 24, 2025. 19:36 • 35 сония

146
Ўзбекистон Президенти таклифига биноан Иордания Подшоҳи 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади

ТОШКЕНТ, 24 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, олий мартабали меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, кимё, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кончилик ва бошқа тармоқларда кооперацияни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш