Logo

Ўзбекистон Президенти 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади

Август 21, 2023. 12:02 • 29 сония

111
Ўзбекистон Президенти 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади

ТОШКЕНТ, 21 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. 


Кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.


Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

 

 «Дунё» АА архивидан олинган сурат.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш