Ўзбекистон Президенти ва Жаҳон банки раҳбари стратегик шерикликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар
Ноябрь 11, 2026. 15:40 • 58 сония
• 67
ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган COP31 саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу етакчи халқаро молия институти билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Ҳамкорликдаги лойиҳалар портфели қарийб 16 миллиард долларга етди.
Декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағларини ўрта муддатли ўрганиш бўйича форумга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Ўсиш ва иш ўринларини яратиш дастурини амалга ошириш, шериклик бўйича янги Мамлакат дастурини тайёрлаш, инфратузилмага хусусий инвестицияларни жалб қилиш, хусусийлаштириш ҳамда сув хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгилаб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси