Ўзбекистон ва Финляндия Президентлари ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Ноябрь 11, 2026. 16:15 • 55 сония

• 79
Ўзбекистон ва Финляндия Президентлари ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 31-конференцияси доирасида бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Финляндия Президенти Александр Стубб билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мулоқот чоғида Александр Стуббнинг ўтган йили Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, металлургия, энергетика ва геология соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда экология ва сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

2027 йил бошида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш