Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг янги тайинланган бош котибини қабул қилди

Ноябрь 11, 2026. 14:10 • 1 дақ

• 124
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг янги тайинланган бош котибини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга амалий ташриф доирасида бугун Туркий давлатлар ташкилотининг янги тайинланган бош котиби Мирвоҳид Азимовни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув давомида жорий йил 11 ноябрдан ўз лавозимига киришаётган Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби олдида турган устувор вазифалар, Ўзбекистон ва ташкилот ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилаётган ТДТ саммитига пухта тайёргарлик кўриш, уни юқори ташкилий савияда ва мазмунли ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари Мирвоҳид Азимовни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унинг Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби сифатидаги фаолиятига муваффақиятлар ва самарали натижалар тилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш