Ўзбекистон Президенти Хитой миллий ядро корпорацияси раиси билан мамлакатимизда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди
Сентябрь 02, 2025. 17:01 • 43 сония
• 44
ТОШКЕНТ, 2 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Пекин шаҳрига ташрифи доирасидаги ишбилармонлик учрашувларининг навбатдагиси "China National Nuclear Corporation" (CNNC) раиси Шэн Янфень билан бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Хитой миллий ядро корпорацияси фуқаролик ядро дастурлари соҳасидаги энг йирик давлат корхонасидир. Компания уранни қидириш ва бойитишдан тортиб, Хитой ва хорижда атом электр станцияларини қуришгача бўлган лойиҳаларнинг тўлиқ занжирини амалга оширади.
Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари "CNNC" раиси ва жамоасини Хитой атом саноатининг 70 йиллиги билан қутлади.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хитой компаниясининг замонавий технологиялар трансфери ва уран конларини ўзлаштиришдаги иштироки, истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, тинч атом соҳасида кооперацияни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти 18-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан Японияда бўлади