Logo

Ўзбекистон Президенти Самарқандга жўнаб кетди

Май 28, 2025. 19:05 • 20 сония

534
Ўзбекистон Президенти Самарқандга жўнаб кетди

ТОШКЕНТ, 28 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, 28-29 май кунлари Италия Бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Самарқандда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш