Logo

Ўзбекистон Президенти телефон орқали Россия парламенти юқори палатаси раисини таваллуд куни билан табриклади

Апрель 07, 2026. 15:19 • 2 дақ

64
Ўзбекистон Президенти телефон орқали Россия парламенти юқори палатаси раисини таваллуд куни билан табриклади

ТОШКЕНТ, 7 апрель. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга икки мамлакат парламентлари фаол ҳисса қўшаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Парламентлар юқори палаталари ҳамкорлиги бўйича комиссиянинг йиғилишлари ҳар йили ўтказиб келинмоқда. МДҲ Парламентлараро ассамблеяси доирасидаги алоқалар ҳам самарали йўлга қўйилган.

Мулоқот якунида Ўзбекистон етакчиси икки мамлакат парламентлари ўртасидаги яқин ва сермаҳсул ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Сурат Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинди

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш