Logo

Ўзбекистон дипломатлари Беларусдаги Гродно давлат университетига ташриф буюрди

Апрель 07, 2026. 14:30 • 2 дақ

74
Ўзбекистон дипломатлари Беларусдаги Гродно давлат университетига ташриф буюрди

ГРОДНО, 7 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихона дипломатлари Янка Купала номидаги Гродно давлат университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу олий таълим муассасасида бугунги кунда 70 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабалар қўшма таълим дастурлари асосида, кундузги шаклда таҳсил олмоқда.

Учрашув давомида элчихона вакиллари ватандош ёшларга Беларус ҳудудида бўлиш тартиби, амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилиш зарурлиги тушунтирилди.

Шунингдек, уларни диний экстремистик оқимларга қўшилмаслик, наркотик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига аралашмаслик, уларни сақлаш, ташиш, сотиш ёки истеъмол қилишдан тийилиш каби масалалар юзасидан профилактик суҳбат ўтказилди.

Элчихона томонидан кўрсатиладиган консуллик хизматлари ҳамда фуқароларнинг консуллик ҳисобида туриши тартиби ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Тадбир якунида сайёр қабул ташкил этилиб, унда ватандошлар томонидан берилган саволларга тегишли ҳуқуқий жавоб қайтарилди. Бир нечта талабанинг мурожаатлари жойида ҳал этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш