Logo

Ўзбекистон Президенти телефон орқали мулоқот чоғида Қирғизистон Президентини таваллуд куни билан табриклади

Декабрь 06, 2025. 13:27 • 2 дақ

179
Ўзбекистон Президенти телефон орқали мулоқот чоғида Қирғизистон Президентини таваллуд куни билан табриклади

ТОШКЕНТ, 6 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва қардош Қирғизистон халқига бардавом равнақ тилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда эришилган ютуқлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Барча даражадаги алоқалар давом этмоқда. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Фаол маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинувлар олиб борилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Йирик стратегик лойиҳалар, жумладан, “Ўзбекистон - Қирғизистон – Хитой” темир йўли ва Қамбарота ГЭС-1 қурилиши доирасидаги ишлар давом этмоқда.

Етакчилар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш