Logo

Душанбедан муносабат: Ўзбекистон–Тожикистон муносабатлари янги босқичга чиқмоқда

Апрель 01, 2026. 17:20 • 2 дақ

37
Душанбедан муносабат: Ўзбекистон–Тожикистон муносабатлари янги босқичга чиқмоқда

ДУШАНБЕ, 1 апрель. /“Дунё” АА/. Тожикистон Миллий фанлар академияси Фалсафа, сиёсатшунослик ва ҳуқуқ институти илмий ходими Виктор Ким “Дунё” АА мухбирига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг 26-27 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизга келгани хусусида фикр билдирди:

– Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари 1992 йилдан бери шаклланиб, вақт синовидан муваффақиятли ўтиб келмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда ҳамкорлик алоқалари сезиларли даражада ривожланди. 2018 йилдан буён давлат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари икки халқ ўртасида ишончни янада кучайтириб, барқарор ҳамкорлик учун мустаҳкам асос яратди.

2024 йил апрель ойида Ўзбекистон раҳбарининг Тожикистонга давлат ташрифи натижасида муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилди. 2026 йил 26–27 март кунлари Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи эса бу яқинлашув жараёни изчил давом этаётганини яна бир бор тасдиқлади.

Ташриф доирасида юқори даражадаги музокаралар ўтказилди ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон давлат етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик фақат сиёсий соҳада эмас, балки иқтисодиётда ҳам фаол ривожланмоқда. Хусусан, товар айирбошлаш ҳажми 2025 йил якунига кўра, 900 миллион доллардан ошди ва уни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Шу билан бирга, ўзаро инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш, сув-энергетика масалаларини ҳал қилиш, шунингдек, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги бундай яқин ҳамкорлик нафақат икки давлат, балки бутун Марказий Осиё келажаги учун муҳим аҳамиятга эга. Бу дўстлик тандеми Янги Марказий Осиёни барпо этишда мустаҳкам пойдевор вазифасини бажаради.

2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегаралари туташган нуқта бўйича тарихий шартнома имзолангани минтақадаги кўплаб муаммоларга ечим бўлди. Бу келишув Марказий Осиёни тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик ҳудудига айлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш