Logo

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентини таваллуд куни билан телефон орқали табриклади

Февраль 26, 2026. 19:50 • 53 сония

100
Ўзбекистон Президенти Туркия Президентини таваллуд куни билан телефон орқали табриклади

ТОШКЕНТ, 26 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисига мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, қардош турк халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Президентлар, шунингдек, бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойи билан бир-бирларини дилдан қутладилар.

Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини жорий йил январь ойида Анқара шаҳрида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатлараро ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Яқинда бўлиб ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишининг натижалари икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаргани таъкидланди.

Ишлаб чиқилган "йўл хариталари" асосида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Сурат Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинди

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш