Logo

Ўзбекистон элчиси ҳамюртимиз Хайрулло Ибодуллаевга “Жасорат” медалини топширди

Февраль 26, 2026. 19:22 • 38 сония

60
Ўзбекистон элчиси ҳамюртимиз Хайрулло Ибодуллаевга “Жасорат” медалини топширди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 26 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида ҳамюртимиз Хайрулло Ибодуллаевга “Жасорат” медалини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов, Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхона ходимлари, ватандошлар ва Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мукофотни топшириш чоғида элчи Ботиржон Асадов Ўзбекистон Президентининг фармони билан Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулодда ва мураккаб вазиятда кўрсатган жасорати, кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан тушиб кетган ёш болани қутқаришдаги жасорати ва фидойилиги учун Хайрулло Ибодуллаев “Жасорат” медали билан тақдирланганини таъкидлади.

Элчи “Жасорат” медали қаҳрамонлик учун берилишини, фуқароларни мардлик ва қаҳрамонликка ундаш, уларни эзгу ишларга, жамиятга хизмат қилишга руҳлантиришда алоҳида аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш