Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Грузияга келди

Июль 02, 2026. 18:50 • 47 сония

40
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Грузияга келди

ТОШКЕНТ, 2 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Шота Руставели номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон етакчисини Грузия Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Бугун Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар бўлиб ўтади. 3 июль куни Ўзбекистон етакчиси Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашувлар ўтказади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш