Ўзбекистон Президенти Буюк Британиянинг собиқ Бош вазирини қабул қилди

Июнь 25, 2026. 21:20 • 2 дақ

77
Ўзбекистон Президенти Буюк Британиянинг собиқ Бош вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэрни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни экспертлик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Глобал ўзгаришлар институти билан амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Тони Блэр Янги Ўзбекистондаги изчил ва кенг кўламли трансформация жараёнларига юксак баҳо берди. Яқинда бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форуми юртимиз инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва истиқболли ташаббусларни илгари суриш учун самарали халқаро майдон бўлгани эътироф этилди.

Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, етакчи халқаро технологик компаниялар ва йирик стратегик инвесторларни жалб этиш ҳамда рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, жумладан, илғор инновацион ечимларни жорий қилиш келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш