Ўзбекистон Президенти Вьетнам кўп тармоқли инвестиция гуруҳи асосчисини қабул қилди
Сентябрь 11, 2026. 14:20 • 1 дақ
• 71
ТОШКЕНТ, 11 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Вьетнамнинг “ROX Group” компанияси асосчиси Ань Туан Чанни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимизда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
“ROX Group” 1996 йилда ташкил этилган Вьетнамдаги етакчи кўп тармоқли инвестиция гуруҳларидан бири ҳисобланади. Компания кўчмас мулк, энергетика, банк иши, меҳмонхона бизнеси ва хизмат кўрсатиш соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширади.
Ўзбекистондаги устувор йўналишлар сифатида замонавий шаҳар ва саноат инфратузилмасини ривожлантириш, қайта тикланувчи энергетика, геология, молия ва туризм соҳалари белгиланди.
Учрашув якунида компания иштирокидаги жорий ва янги лойиҳаларни амалга оширишни “йўл харитаси” асосида жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси