Ўзбекистон Президенти Беларусь Бош вазирини қабул қилди

Июнь 16, 2026. 18:55 • 2 дақ

46
Ўзбекистон Президенти Беларусь Бош вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /“Дунё” АА/. Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Беларусь Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик нуқтаи назаридан кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Жорий йил май ойида Тошкент вилоятида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Товар айирбошлаш ҳажми жорий йил бошидан буён 32 фоизга ортиб, барқарор ўсиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш муҳим экани таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш