Ўзбекистон Президенти Янги тараққиёт банки президентини қабул қилди

Июнь 18, 2026. 17:48 • 2 дақ

65
Ўзбекистон Президенти Янги тараққиёт банки президентини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 18 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур халқаро молия институти билан ҳамкорликни, биринчи навбатда, аввалги учрашувлар давомида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлди.

Дилма Русеф Ўзбекистондаги ислоҳотларни юксак баҳолаб, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларини келгусида ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон Янги тараққиёт банкига аъзо давлатлар сафига қўшилгани мамнуният билан қайд этилди. Энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси бўйича ҳамда хусусий сектор ва ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш борасида банк экспертлари иштирокида ўрта муддатли қўшма лойиҳалар портфелини шакллантиришга келишиб олинди. Янги тараққиёт банкининг минтақавий аҳамиятга эга йирик транспорт-логистика лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши муҳимлиги таъкидланди.

Банкнинг юртимизда экологик трансформация бўйича амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳалардаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

Келгусида Ўзбекистонда Янги тараққиёт банкининг йирик тадбирларини ўтказиш режалари ҳам кўриб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш