Logo

Ўзбекистон Президенти Россиянинг етакчи нефть-газ компанияси билан ҳамкорликнинг истиқболли режаларини кўриб чиқди

Июль 08, 2025. 21:11 • 27 сония

550
Ўзбекистон Президенти Россиянинг етакчи нефть-газ компанияси билан ҳамкорликнинг истиқболли режаларини кўриб чиқди

ТОШКЕНТ, 8 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун "Газпром нефть" компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Россиянинг ушбу етакчи компанияси билан нефть-газ мажмуасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни тегишли "йўл харитаси"га мувофиқ ривожлантиришнинг истиқболли режалари кўриб чиқилди.


Геология-қидирув ишларини олиб бориш, мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳани рақамлаштириш, талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар ва кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш