Logo

Президентлар Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биносини очдилар

Март 26, 2026. 19:54 • 1 дақ

67
Президентлар Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биносини очдилар

ТОШКЕНТ, 26 март. /“Дунё” АА/. Тожикистон Президентининг давлат ташрифи доирасида бугун ушбу мамлакатнинг Тошкент шаҳридаги элчихонасининг янги биноси очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар.

Етакчилар элчихона ва консуллик бўлимининг маъмурий бинолари, элчи қароргоҳи, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари учун турар-жойларни ўз ичига олган мажмуани кўздан кечирдилар.

Шунингдек ўқинг

Маросим якунида Президентлар Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб, дипломатик ваколатхона ҳудудига дарахт экдилар.

Ушбу тадбир Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш