Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунига етди
Май 29, 2026. 20:23 • 49 сония
• 18
ТОШКЕНТ, 29 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи тадбирлари бугун ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида инвестиция ва савдо соҳаларида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Тадбирлар якунлангач, мамлакатимиз етакчиси Остона халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




