Амман шаҳрида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ноябрь 24, 2026. 16:15 • 55 сония

• 128
Амман шаҳрида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 24 ноябрь. /“Дунё” АА/. Амман шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида давлат ташрифи билан Иорданияда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти ва рафиқасини Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва Малика Рания ал-Абдулла самимий кутиб олдилар. Биргаликда суратга тушилди.

Олий мартабали меҳмон шарафига тўплардан ўқ узилди. Сарой олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи шоҳсупага кўтарилдилар. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар, сўнг фахрий қоровул аскарлари давлатимиз раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди.

Маросим якунлангач, олий даражадаги музокаралар бошланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш