Масқат шаҳрида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ноябрь 16, 2026. 20:27 • 53 сония

• 49
Масқат шаҳрида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 16 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Масқат шаҳридаги “Ал-Аълам” саройида давлат ташрифи билан Ўмон Султонлигига келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, саройга яқинлашганда, Ўзбекистон Президенти ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўтирган автомобилни отлиқ фахрий қоровул кутиб олди ва кузатиб келди.

Олий мартабали меҳмон шарафига тўплардан 21 маротаба тантанали ўқ узилди. Сарой олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.

Тантанали маросимдан сўнг саройда олий даражадаги учрашув бошланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш