Кўксарой қароргоҳида Озарбайжон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Август 23, 2026. 16:04 • 54 сония

103
Кўксарой қароргоҳида Озарбайжон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 23 август. /“Дунё” АА/. Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни тантанали кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, икки давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбайжон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Шунингдек ўқинг

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.


Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш