Сеулда Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Сентябрь 14, 2026. 15:35 • 58 сония
• 120
ТОШКЕНТ, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Корея Республикаси Президентининг “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси ва рафиқасини Президент Ли Чжэ Мён ва рафиқаси қарши олдилар.
Олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Шундан сўнг давлатимиз раҳбари “Чонг Ва Дэ” саройининг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.
Биргаликда расмга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси