"Боғдор" туризм қишлоғида кўчманчилар ҳаёти ва миллий таомлари тақдим этилмоқда
Август 07, 2025. 18:24 • 2 дақ
• 41
БОРО-ТАЛА, 7 август. /"Дунё" АА/. Хитойга амалий сафар билан билан борган Ўзбекистон вакиллари Бор-Тала-Мўғул автоном округидаги "Боғдор" туризм қишлоғи ҳаёти билан танишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур маҳалла ҳаёти бошқа қишлоқлардан тубдан фарқ қилади. Бизни эрта тонгда радио узелдан таралаётган миллий қўшиқларнинг ширин оҳанглари қарши олди.
"Боғдор" қишлоғи ўзининг табиати билан кишини ҳайратга солади. Шундоққина тоғ этагида жойлашган ушбу сўлим маскан сайёҳларнинг севимли жойига айланган, десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон вакилларини маҳалла ёшлар етакчиси Дилбар Тоғай кутиб олди. У қишлоқ тарихи, аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар билан бирма-бир таништирди.
"Қишлоғимиз тоғ-ён бағрида жойлашгани учун азалдан сайёҳларни ўзига фаол тарзда жалб этиб келади. Шу боис, 2011 йилда "Боғдор" маҳалласини туризм қишлоғига айлантириш дастури ишлаб чиқилди. Маҳаллада ташкил этилган туризм қишлоғининг ўзига хос томони бу ерда асосан кўчманчилар ҳаёти ва миллий таомлари тақдим этилади. Бундай ёндашув сайёҳларга ҳам жуда қизиқарли бўлаяпти. Шунингдек, қишлоғимизда агротуризм ҳам кенг ривожланган.
Маҳаллада 81 хонадон бор. Аҳоли сони эса 320 кишини ташкил қилади. Қишлоқ аҳолиси таркибини хитой, қозоқ, мўғул ва уйғурлар ташкил қилади. Аҳамиятлиси, халқимиз қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар ҳамжиҳатликда иш юритади. Тўй ҳашамларимиз ҳам бирга ўтади. Аҳолимиз ўртасидаги аҳиллик ва жипслик қишлоғимиз ривожи ҳамда халқимиз фаровонлигига хизмат қилаяпти", – деди Дилбар Тоғай.
Маълум қилинишича, қишлоқдаги 24 та хонадонда меҳмон уйлари ташкил этилган. Қишлоққа асосон Хитойнинг турли провинцияларидан сайёҳлар келади. Йилига эса 20 минг сайёҳ ташриф буюради. Ёз ойларида табиат қўйнида кемпинглар ҳам ташкил этилади.
Маҳалла вакилларининг айтишича, қишлоқ туризми лойиҳаси амалга оширилаётганидан буён бу ердаги аҳолининг даромади кескин ошди. Ўтган йили мазкур туризм қишлоғи ишлаб топган маблағ киши бошига 22 минг юанга тенг бўлган.
Ўзбекистон вакиллари Хитой томони билан қишлоқ туризмини ривожлантириш юзасидан фикр алмашди. Юртимизда туризм қишлоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича тадбиқ этилаётган дастурлар тўғрисида таъкидланди. Мазкур янги жабҳа аҳоли даромадини ошириш ва ички туризмни ривожлантиришнинг муҳим омили эканлиги алоҳида урғуланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Женевадаги Миллатлар саройида Ўзбекистон Конституцияси куни ўтказилди
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди
“Саодат” журналининг бир асрлик юбилей байрами нишонланди
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига киритилди