Ўзбекистон Президенти Яшил иқлим фонди ижрочи директорини қабул қилди
Ноябрь 10, 2026. 23:15 • 2 дақ
• 45
ТОШКЕНТ, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Анталия шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда бугун Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафальда Дуэрте билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мулоқот чоғида иқлим ўзгаришига мослашиш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда иқлим молияси маблағларини жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.
Жамғарма билан шериклик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қўшма лойиҳалар портфели 200 миллион доллардан ошди.
Давлатимиз раҳбари Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига чидамли ландшафтларни яратиш бўйича минтақавий дастур маъқулланганини олқишлади.
Мамлакатимиз молия институтларининг фонд ресурсларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятини таъминлаш, Ўзбекистонда иқлимга оид, шу жумладан, Оролбўйини экологик жиҳатдан тиклаш ҳамда “яшил” шаҳарларни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли инвестиция дастурини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида шерикликни мустаҳкамлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси