Logo

Қорақалпоғистоннинг инвестициявий ва туристик салоҳияти хорижий дипломатлар диққат марказида

Февраль 24, 2026. 12:12 • 2 дақ

936
Қорақалпоғистоннинг инвестициявий ва туристик салоҳияти хорижий дипломатлар диққат марказида

НУКУС, 24 февраль. /“Дунё” АА/. Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатасида бугун Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган 40 дан ортиқ хорижий дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари учун минтақанинг инвестициявий, экспорт ва туристик салоҳиятига бағишланган кенг қамровли тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, инвесторлар учун яратилган имтиёзлар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари алоҳида қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Тақдимот давомида минтақада қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида дипломатлар Қорақалпоғистон билан иқтисодий ва маданий алоқаларни янги босқичга кўтариш, қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар. Бу каби тадбирлар минтақанинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш ва хорижий капитални жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш