Logo

Ўзбекистон раислигида БМТнинг Яқин ва Ўрта Шарқда наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва унга алоқадор масалалар бўйича қуйи комиссиянинг 57-мажлиси бўлиб ўтди

Октябрь 08, 2025. 11:22 • 2 дақ

309
Ўзбекистон раислигида БМТнинг Яқин ва Ўрта Шарқда наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва унга алоқадор масалалар бўйича қуйи комиссиянинг 57-мажлиси бўлиб ўтди

ВЕНА, 8 октябрь. /"Дунё" АА/. БМТнинг Вена шаҳридаги бош қароргоҳида Ўзбекистон раислигида Яқин ва Ўрта Шарқда наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва унга алоқадор масалалар бўйича кичик комиссиянинг 57-мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувни Ўзбекистоннинг Вена шаҳридаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили кириш сўзи билан очди ва наркотиклар таҳдидига самарали қарши туриш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.

Кичик комиссия ишида минтақа давлатларининг вакиллари, шунингдек, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси экспертлари иштирок этди.

Учрашувнинг асосий мавзуси жаҳон наркомания муаммосига қарши курашиш бўйича минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати бўлди.

Иштирокчилар гиёҳвандлик воситалари, синтетик моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича республика ва минтақавий даражада амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот алмашди. Ҳудуддаги янги тенденциялар, жумладан, синтетик дори воситалари ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва гиёҳванд моддалар савдосида рақамли технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ҳукуматнинг идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма операциялар самарадорлигини ошириш ва маълумотларни алмашиш бўйича саъй-ҳаракатлари, шунингдек, кибержиноятчилик ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича миллий чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

Йиғилиш якунлари бўйича иштирокчилар қуйи комиссиянинг навбатдаги, 58-мажлисини 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисидаги таклифни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Ушбу қарорда мамлакатимизнинг гиёванд моддаларининг ноқонуний савдосига қарши курашишда халқаро ҳамкорлик ва минтақавий бирдамликни ривожлантиришдаги фаол ва конструктив роли эътироф этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш