Logo

Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади

Апрель 19, 2025. 12:36 • 34 сония

63
Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади

ТОШКЕНТ, 19 апрель. "Дунё" АА/. Шу йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Давлат хизмати форуми ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир "2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш" мавзусида бўлиб ўтади. Форумда вазирлар, юқори мартабали ҳукумат вакиллари ва фуқаролик жамияти етакчилари иштирок этиши ва давлат хизматининг келажаги ҳақида фикр алмашиши кутилмоқда.


Форум 23 июнь – БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш