Logo

Ўзбекистон дипломатлари Норвегиядаги ватандошлар билан мулоқот қилдилар

Май 20, 2025. 11:40 • 37 сония

123
Ўзбекистон дипломатлари Норвегиядаги ватандошлар билан мулоқот қилдилар

ОСЛО, 20 май. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида жойлашган) Норвегияга хизмат сафари давомида ушбу давлатда яшаётган ватандошлар билан учрашдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Осло шаҳрида жойланган "Ўзбек маданий маркази" диаспора ташкилоти билан биргаликда ташкил этилган учрашувда Норвегияда яшаётган ва вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган юртдошларимиз дуч келаётган муаммолар хусусида фикр алмашилди.

Мамлакатимиз дипломатик миссияси ва ватандошлар ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш, Ўзбекистон нуфузини Норвегия жамоатчилиги орасида кенг тарғиб қилиш, уларни мамлакатимиз экспорт ва туризм салоҳияти билан таништириш ҳамда турли маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Норвегияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида жойлашган) Раҳматулла Нуримбетов 15 май куни ушбу мамлакат Қироли Харальд V га ишонч ёрлиқларини топширди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш