Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Норвегия Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
Май 17, 2025. 11:44 • 42 сония
• 891
ОСЛО, 17 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Норвегияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида жойлашган) Раҳматулла Нуримбетов 15 май куни ушбу мамлакат Қироли Харальд V га ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, технологик ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон–Норвегия муносабатларининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш, "яшил" энергияни ривожлантириш, қашшоқликни камайтириш, аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ролини ошириш каби муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Норвегия ўрасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 июнда ўрнатилган. Раҳматулла Нуримбетов 2024 йил 15 октябрь куни Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси сифатида Стокгольм шаҳрига борди ва 4 декабрь куни Қирол Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топширди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади