Logo

Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Березовск шаҳрида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз ҳолидан хабар олдилар

Июль 22, 2025. 10:21 • 43 сония

52
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Березовск шаҳрида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз ҳолидан хабар олдилар

БЕРЕЗОВСК, 22 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Екатеринбургдаги ходимлари Свердловск вилояти Березовск шаҳридаги "Маркетинг и еда" корхонасида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз билан мулоқот қилдилар, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижда ишлаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ–ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш, имтиёзлар тақдим этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Бош консулхона фаолияти ва ватандошларга кўрсатилаётган хизматлар ҳақида таъкидланди. Консуллик-ҳуқуқий масалалар, жумладан паспорт расмийлаштириш, Ўзбекистонда расмийлаштирилган ҳужжатларни Россия ҳудудида ишлатиш, болаларни мактаб таълими билан қамраб олиш, пенсия чиқишга доир ҳужжатларни тўплаш каби масалалар учрашувнинг асосий мавзуси бўлди.

Шунингдек, 2025 йилнинг 10 сентябрь санасига қадар Россияда ноқонуний бўлиб келаётган фуқаролар ўз ҳужжатларини расмийлаштириши шартлиги айтиб ўтилди.

Учрашув сўнггида ҳамюртларимиз ўзларни қизиқтирган саволларга Ўзбекистон расмий вакилларидан атрофлича жавоб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш