Ўзбекистон элчиси Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ватандошлар билан учрашди
Ноябрь 30, 2024. 14:09 • 52 сония
• 134
ИСЛОМОБОД, 30 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Лаҳор шаҳри ва унга туташ ҳудудларда истиқомат қилувчи ватандошларимиз билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ҳамюртларимизга Ўзбекистон Президенти томонидан хорижда яшаётган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
"Давлатимиз раҳбари саъй-ҳаракатлари ватандошларимизнинг хорижда ўзларини ҳимояланган ҳис этишлари, фуқаролик ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган", дея таъкидлади элчи Алишер Тўхтаев.
Шунингдек, Конституциянинг янгиланган қоидаларини ҳаётга тадбиқ қилиш ҳамда "Янги Ўзбекистон-2030" стратегияси доирасида эришилаётган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.
Давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари инсон қадрини улуғлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва жамиятнинг барча қатламлари манфаатларини ҳисобга оладиган адолатли тизимни шакллантириш эканлиги қайд этилди.
Ватандошлар Ўзбекистон Президенти томонидан хориждаги фуқароларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун самимий миннатдорликларини билдирдилар. Улар, шунингдек, бундай учрашувлар уларнинг Ватанимиз билан алоқаларини мустаҳкамлашини, давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлашни ҳис этишларини таъкидладилар.
Учрашув якунида фуқароларимизнинг барча саволларига батафсил жавоблар берилди ва уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди