Қозоғистонннинг Атирау шаҳридаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди
Июль 19, 2025. 13:27 • 33 сония
• 47
ОҚТОВ, 19 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан 15-16 июль кунлари Қозоғистонннинг Атирау шаҳридаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қабул давомида вақтинча ва доимий истоқамат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига маслаҳатлар, консуллик-ҳуқуқий ёрдам ва консуллик хизмат кўрсатилди.
Шунингдек, Атирау шаҳрида меҳнат фаолияти билан шуғуланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ўтказилди.
Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон ҳаётида кечаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтилди. Қозоғистоннинг миграцияга оид қонунчилигига риоя этиш шартлиги таъкидланди.
Ўзбекистон фуқароларига хавфсиз ҳаракатланишлари учун 3 июль ва 15 июль кунлари "Нукус–Актау" ва "Атирау–Тошкент" йўналишларида тўғридан-тўғри авиақатновлар очилганлиги ҳақида ҳам маълум қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди