"Амир Баҳодир Ялангтўш" тарихий-бадиий фильми Санкт-Петербургда намойиш этилди
Июль 06, 2025. 12:39 • 44 сония
• 68
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 6 июль. /"Дунё" АА/. Санкт-Петербург шаҳрида "Амир Баҳодир Ялангтўш" тарихий-бадиий фильмининг премьераси ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Фильм намойиши Ўзбекистон ёшларининг мазкур шаҳридаги вакили ва A.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети қошидаги Ўзбек маданияти маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирдан мақсад ёшларда она Ватан тарихи ва маданий меросимизга бўлган ҳурмат руҳини шакллантириш, шунингдек, Санкт-Петербург олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни янада жипслаштиришдан иборат бўлди.
Премьера аввалида сўзга чиққан Ўзбекистон маданият маркази директори ва фуқаролик ҳуқуқи кафедраси доценти Асель Рашидова бундай ташаббуслар маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришда ва ёшларнинг тарихий саводхонлигини мустаҳкамлашда улкан ҳисса қўшишини таъкидлади.
Кинокартинада буюк сардор, Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳикоя қилинади.
Фильмни томоша қилган талабалар, мазкур кинокартина уларда ижобий таассурот қолдирганини ва ўз мамлакатлари тарихи ҳамда улуғ аждодлари мероси билан фахрланиш туйғусини туйганларини таъкидлашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди