Logo

АҚШнинг Купертино шаҳрида ўтган Халқаро болалар фестивалида Ўзбекистон кўргазмаси намойиш этилди

Сентябрь 01, 2025. 15:07 • 31 сония

44
АҚШнинг Купертино шаҳрида ўтган Халқаро болалар фестивалида Ўзбекистон кўргазмаси намойиш этилди

КУПЕРТИНО, 1 сентябрь. /"Дунё" АА/. Американинг Калифорния штати Купертино шаҳрида Халқаро болалар фестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Сан-Франциско шаҳридаги ўзбек ҳамжамияти вакиллари фаол иштирок этишди. Фестиваль доирасида мамлакатимизнинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва замонавий ютуқларига бағишланган кўргазма ташкил этилди.

Ўзбекистон кўргазмаси фестивалнинг кўплаб меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди ва "Тадбирнинг энг яхши кўргазмаси" дея эълон қилинди.

АҚШдаги ўзбек ҳамжамиятининг мазкур тадбирда иштироки хориждаги ватандошларнинг миллий ўзлигини сақлаш ва маданиятини кенг тарғиб қилиш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш